Ўзбекистон тоғли ҳудудларида кўчки хавфи эълон қилинди
2019 йил 19 декабрдан 23 декабргача Ўзбекистон Республикаси тоғли ҳудудларида кўчки хавфи эълон қилинди.
2019 йил 19 декабрь маҳаллий вақт билан соат 08:00 дан 20 декабрь соат 08:00 гача Чимён тоғ зонасида кўчки хавфи эълон қилинади.
21-22 декабрда А-373 «Тошкент-Ўш» автомобиль йўлининг Қамчиқ довони қисмида қор, вақти-вақти билан кучли қор ёғиши, туман тушиб, кўринувчанлик 50 м.гача пасайиши, шамол тезлиги секундига 18-23 м.гача кучайиши, йўлда қор уюмлари, яхвонлик ҳосил бўлиши кутилмоқда.