55377

Давлат хизматчилари учун иш ҳақи бўйича махсус ягона тариф сеткаси ишлаб чиқилди (жадвал)

Иқтисод 18 декабрь 10:30 2 383

Президентнинг «Давлат хизматини ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди.

Ҳужжатда давлат фуқаролик хизмати жорий этиладиган давлат органлари ва ташкилотларининг рўйхатини тасдиқланган.

Ҳужжат лойиҳасига мувофиқ, 2020 йил 1 январдан бошлаб Молия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Адлия вазирлиги давлат хизматчилари меҳнатига ҳақ тўлашнинг давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган ва Ягона тариф сеткасига мувофиқ ҳисоблаб чиқариладиган базавий лавозим маоши тўлаш тизимини жорий этади.

Тариф ставкаси (лавозим маоши) миқдорини аниқлаш учун тариф коэффициенти қонун ҳужжатларида белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига (634 880 сўм) кўпайтирилади.

Шунингдек, давлат бюджети ҳисобидан тўланадиган ва малака унвонлари учун давлат хизматчилари маошига қўшимча устамалар миқдорига қараб ҳисобланадиган устамалар ҳам жорий этилади.

Бундан ташқари, ходимларга ташкилотнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан, иш берувчи томонидан белгиланган тартибда тўланадиган шахсий устама берилади, аммо у лавозим маошининг 200 фоизидан кўп бўлмаслиги керак.

Агар ҳужжат давлат раҳбари томонидан маъқулланса ва кучга кирса, унда Вазирлар Маҳкамаси Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги билан биргаликда 2020 йил 1 августга қадар тизимнинг татбиқ этилиши натижаларини таҳлил қилиш асосида, президент Администрациясига барча давлат органларидаги давлат хизматчиларига иш ҳақи тўлаш тизимини кенгайтириш бўйича таклифлар киритади.

 

Изоҳ билдириш