55325

Владимир Кличко рингга қайтмоқда

Спорт 16 декабрь 12:05 794

Супероғир вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Владимир Кличко фаолиятини қайта тикламоқчи. Кличко навбатдаги рақиби ким бўлишини мухлислари билан Twitterдаги саҳифасида сўровнома тарзида аниқлади.

У мухлислардан уч нафар энг кучли боксчи – Тайсон Фьюри, Энтони Жошуа ва Деонтей Уайлдердан бирини танлашларини маълум қилди.

Мухлислар эса кўпроқ Фьюрига қарши жанг бўлишини исташларини маълум қилишди.

Изоҳ билдириш