55229

Ўзбекистондаги энг харидоргир автомобил маълум қилинди

Технология 15 октябрь 11:28 2 490

UzAuto Motors томонидан ишлаб чиқарилувчи Nexia 3 седани Ўзбекистонда энг кўп сотилувчи автомобил модели бўлди. Бу ҳақда “Ўзавтосаноат” компанияси ўз Телеграм-каналида маълум қилди.

Хабар қилинишича, ушбу моделдан йил бошидан  52 176 дона сотилган. Бошқа моделлардан қанча сотилгани маълум қилинмаган.

Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2019 йил январь-июль ойларида UzAuto Motors 147650 дона автомобил ишлаб чиқарган, бу эса 2018 йилнинг шу даврига нисбатан 1,5 баробар кўпроқни ташкил қилади. 2018 йилда компания 8 та моделдаги машиналардан умумий ҳисобда 220 минг дона ишлаб чиқарган. 2017 йилда бу кўрсаткич 135 минг донани, 2016 йилда 85 минг донани ташкил қилган.

Таъкидланишича, компаниянинг бир йиллик ишлаб чиқариш қуввати 300 минг автомобилни ташкил қилади: Асакадаги завод йилига 250 минг дона, Хоразм вилоятидаги филиал 40 минг дона, кроссовер ва бизнес-седанлар йиғилувчи Тошкентдаги филиал 10 минг машина ишлаб чиқара олади.

Изоҳ билдириш