55220

Шавкат Мирзиёев Ашхободда Игор Додон билан учрашди

Ўзбекистон 11 октябрь 9:41 237

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Ашхободда Молдова Республикаси президенти Игор Додон билан учрашди, деб хабар қилмоқда президент матбуот хизмати.

Хабарда айтилишига кўра, учрашувда Молдова ва Ўзбекистон ўртасида ишбилармонлик алоқаларини йўлга қўйиш ва амалий ҳамкорликни ривожлантириш муҳимлиги қайд этилган ҳамда ўзаро алмашинувларни фаоллаштириш, истиқболли лойиҳаларни ишлаб чиқишга келишиб олинган. Шунингдек халқаро ва минтақавий ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари ҳам муҳокама қилинган.

Эслатиб ўтамиз, бугун Шавкат Мирзиёев Ашхободга ташриф буюрган. Туркманистон пойтахтида 11 октябр куни МДҲ саммити бўлиб ўтиши режалаштирилган. Саммит доирасида Ўзбекистон президенти қатор давлатлар раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар ўтказишни режалаштирган.

 

Изоҳ билдириш