55132

Кетди-кетмади… Комил Алламжонов жавоб берди

Ўзбекистон 27 сентябрь 22:17 916

Бир қанча ОАВларида ажойиб миш-мишлар тарқади: Олмазор ҳокими ўринбосари Абдурасул Ваҳобов ишдан кетди ва кетмади.

Togri.uz ҳокимни  лавозимидан олинганини ёзди. Ортидан пойтахт ҳокимлиги бу хабарни рад этди. Кейин жабрланувчи ҳисобланган Кун.уз яна ишдан кетганини маълум қилди.

Хўш, Олмазор ҳокими ўринбосари ишдан кетдими-йўқми?

Хабарингиз бор, бугун «Kun.uz» мухбирига ҳужум қилган Олмазор тумани ҳокими ўринбосари Абдурасул Ваҳабов ўз лавозимидан озод қилинди.

Шу муносабат билан биз яна бир бор таъкидлаймизки, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳар бир журналист ва блогерни унинг ҳуқуқлари бузилишидан ҳимоя қилишни давом эттиради, – дея хабар қилди АОКА раҳбари Комил Алламжонов.

Изоҳ билдириш