55076

Жаҳон чемпиони ва унинг мураббийига Tracker автомобиллари совға қилинди (фото)

Бухорода 23 сентябрь, душанба куни бокс бўйича Екатеринбургда ўтказилган Жаҳон чемпионати ғолиби Шаҳобиддин Зоиров ҳамда унинг мураббийи Истам Кабиновга вилоят ҳокими Ўктам Барноев томонидан Chevrolet Tracker автомобиллари совға қилинди.

Жаҳон чемпиони ва унинг мураббийини тақдирлаш маросими «Арк» қўрғонида бўлиб ўтди.

«2016 йилги Рио Олимпиадасида юксак натижага эришган эдим. Екатеринбургда кечган муросасиз ва шиддатли баҳслар ҳам омад келтирди. Бу ютуқ ва муваффақиятларим ортида мен учун ҳамиша дуода бўлган ота-онам ва мени қўллаб турган Ватаним бор. Улар олдида, шунингдек, мени доимо жангларга шиддаткор киришимда куч бағишлаган мураббийим олдида таъзимдаман. Барчангизнинг ишончингиз мени катта ғалабага чорлади. Ғалабаларим сизлар учун» – дейди Шаҳобиддин Зоиров «Арк» қўрғонида тўпланган мухлисларига.

Эслатиб ўтамиз, бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси 3 та олтин, 1 та кумуш ва 1 та бронза медал билан умумжамоа ҳисобида Жаҳон чемпионатини биринчи ўринда якунлади.

Изоҳ билдириш