5503

Абдулазиз Комилов Туркманистон президенти билан учрашди

Ўзбекистон 1 май 8:55 297

30 апрель куни Ашхобод шаҳрида “Марказий Осиё + Япония” Мулоқоти Ташқи ишлар вазирларининг олтинчи кенгашида иштирок этаётган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комиловни Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов қабул қилди.

Вазир Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистон президенти ва бутун туркман халқига йўллаган илиқ салом ва самимий эҳтиром сўзларини етказди.

Бўлиб ўтган суҳбат чоғида Ўзбекистон президентининг Туркманистонга шу йилнинг 6-7 март кунлари амалга оширган давлат ташрифи ва олий даражадаги музокаралар давомида эришилган келишувлар руҳида икки томонлама муносабатларни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Қайд этилганидек, икки давлат раҳбариятларининг сиёсий иродаси натижасида бугун давлатлараро алоқалар сифат жиҳатдан янги даражага кўтарилиб, бу сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестиция, транспорт-комминикация, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ўзаро манфаатли муносабатларни фаоллаштириш, халқаро ва минтақавий ташкилотлар, жумладан ҳозирда Туркманистон раислик қилаётган Оролни қутқариш халқаро жамғармаси доирасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш имконини берди.

Изоҳ билдириш