Ҳакимов Раҳим Расулжонович адлия вазирининг 2019 йил 29 августдаги буйруғи билан Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги директори ўринбосари лавозимига тайинланган эди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси президентининг 2019 йил 27 августдаги қарорига асосан Есемурат Каньязов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси адлия вазири ўринбосари – Тошкент давлат юридик университетининг ректори лавозимидан озод этилганди.