54983

Сенат тўй-ҳашамларни тартибга солувчи қарор қабул қилди

Ўзбекистон 14 сентябрь 22:52 1 028

Ўзбекистонда келажакда Тўйлар ва бошқа маросимларда меъёридан ортиқ дабдаба, исрофгарчиликка йўл қўйишга чек қўйилади. Ушбу ҳақида Олий мажлис Сенати янги Низом ишлаб чиқди.

Сенат раиси Танзила Норбоеванинг қайд этишича, айрим фуқаролар дабдабали тўй маросимлари ва уларни ўтказишга сарфланадиган катта харажатлар оқибатида қарзга ботмоқда ва ундан қутулиш мақсадида чет элга ишлаш учун чиқиб кетмоқда.

Бундай ҳолатларга чек қўйиш мақсадида “Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирларни ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом ишлаб чиқилди.

Низомга кўра, оилавий тадбирлар ўтказилишини тартибга солишда ижтимоий адолат ва қонунийлик, миллий урф-одат ва қадриятларга содиқлик, бошқа дин ва миллат вакилларининг урф-одатларини ҳурмат қилиш ҳамда жамоатчилик фикрини инобатга олиш тамойилларига риоя этилади.

Ушбу ҳужжат билан бундай тадбирларни ўтказиш тартибига умумий талаблар қўйилди.

Тўйларни ўтказишда қуйидаги талабларга риоя этиш шарт:

Ундан ташқари, оилавий тадбирларда диний мавзуда маъруза кўзда тутилган бўлса, ушбу маъруза дин идорасининг ваколатли вакили томонидан ўқилади.

Миллий анъаналарга ёт, одоб-ахлоқ қоидаларига зид бўлган турли шоуларни, ортиқча вақт ва харажат талаб қиладиган оилавий тадбирлардан олдинги, тадбир давомидаги ва ундан кейинги қўшимча расм-русумларни (“келин навкари”, “чорлар”, “ота кўрди”, “сеп ёйди”, “қуда чақирди”, “куёв чақирди”, “келин чақирди”, “тоғора юбориш” ва ҳоказоларни) ўтказишга йўл қўйилмайди.

Дафн этиш маросими

Дафн этиш ва мотам маросимлари кўпи билан уч кун мобайнида чекланмаган миқдордаги фуқаролар иштирокида ўтказилиши мумкин, ош бериш маросими бундан мустасно.

Дафн этиш ва мотам маросимлари билан боғлиқ ортиқча тадбирларни – “етти”, “пайшанбалик”, “якшанбалик”, “йигирма”, “қирқ”, “ҳайит”, “йил оши”, “пул тарқатиш”, “мато улашиш” ва ҳоказоларни ўтказишга йўл қўйилмайди.

Олий Мажлис палаталари кенгашлари аъзолари, депутатлар, сенаторлар, вазирлик ва идоралар мутасадди раҳбарлари, жамоат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этан тадбирда ушбу масала бўйича Сенат ва Қонунчилик палатаси кенгашларининг қўшма қарори қабул қилинди.

 

Изоҳ билдириш