54880

Асакада маст эркак 9 яшар қизга нисбатан одобсиз ҳаракатлар қилган, сўнг калтак еган. ИИБ ҳолат юзасидан ахборот берди (видео)

Ўзбекистон 9 сентябрь 10:20 782

Ижтимоий тармоқларда 8 сентябрь куни «Асакада одам ўғриси ушланди» сарлавҳали видео тарқалди. Видеодаги ҳолат юзасидан Андижон вилояти ИИБ ахборот берди.

Маълум бўлишича, 7 сентябрь куни соат тахминан 16:30 да 2010 йилда туғилган, вояга етмаган Р.С. исмли қиз Асака шаҳар марказий деҳқон бозорида юрган вақтида унга Асака тумани «Байналмилал» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи, 1982 йилда туғилган фуқаро О.Р. маст ҳолда одоб-ахлоқ қоидаларига тўғри келмайдиган хатти-ҳаракатлар қилган.

Қиз маст ҳолдаги О.Р.нинг хатти-ҳаракатларидан қўрқиб кетиб, бозор ичидаги одамлардан ёрдам сўраган. Шу вақтда фуқаролар О.Р.ни ушламоқчи бўлиб қувган ва уни Умид кўчасида ушлашган, сўнг уни қизнинг яшаш уйига олиб боришган. «Суриштирув давомида фуқаро О.Рга Асака тумани ‘Бахрин’ маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи, 1995 йилда туғилган Ф.Ҳ. тан жароҳати етказгани аниқланди», — дейилади ИИБ ахборотида.

Содир этилган ҳолат юзасидан чақирувга асосан, Асака тумани ИИБ ходимлари воқеа жойига зудлик билан етиб бориб, хуқуқбузарлик содир этган фуқароларни туман ИИБ биносига олиб келган ва суриштирув ишларини олиб борган. Қайд этишларича, ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Асака тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳ билдириш