54877

Ҳоким ўринбосари ўз никоҳ тўйини намунавий тарзда ўтказди

Ўзбекистон 9 сентябрь 9:32 1 321

Сурхондарё ҳокими ўринбосари ўз никоҳ тўйини намунавий тарзда ўтказди. Тўйда 167 киши қатнашди.

Термиз шаҳрида 7 сентябрь куни намунали тўй ўтказилди, дея хабар бермоқда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати. Анваржон ва Мунисахон Ориповларнинг никоҳ тўйида 167 киши қатнашган.

Энг яқин қариндошлар, кичик жамоа, келин-куёвнинг оила аъзолари иштирокида ихчам, дабдабадан холи ўтказилган висол оқшомида куёвнинг ота-онаси Ҳамид ака ва Муборак опанинг меҳмондўстлик, хушмуомалалик хислатлари намоён бўлди, орзу-ҳаваслари ушалди.

Маълумот учун, Анваржон Орипов Сурхондарё вилояти ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари ҳисобланади.

Изоҳ билдириш