54840

Тошкентда ҳайдовчилар учун янги йўл белгиси ўрнатилди

Технология 5 сентябрь 12:05 578

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан ҳар кузда умумтаълим муассасалари яқинида йўл ҳаракати хавфсизлигини оширишга қаратилган бир қатор чоралар кўрилади, деб хабар беради пойтахт ИИББ матбуот хизмати.

«Пиёдалар йўлакчаларининг чизмалари янгиланади, туманлар инфратузилмаси янги йўл белгилари ва светофорлар билан бойитилади. Аммо анъанавий ёндашув билан чекланиб қолиш мумкин эмас — ўсиб келаётган авлод учун ўқув даргоҳларига олиб борадиган йўлларни хавфсиз қилиш учун янги усулларни қўллаш зарур», — дейилади хабарда.

Синов тариқасида Яшнобод туманидаги 166-сон умумтаълим мактабининг ёнида ҳайдовчиларни эътиборли, эҳтиёт ва огоҳ бўлишга, ўқиш кунларида соат 7:30 дан 18:00 гача тезликни соатига 30 километргача туширишга чақирувчи «Мактаб!» деб номланувчи ностандарт йўл белгиси ўрнатилди.

«Ушбу ёндашув ҳайдовчиларни масъулиятлироқ бўлишларида муҳим ўрин тутади, деган умиддамиз», дейилади Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабарида.

Изоҳ билдириш