54665

Алмазбек Атамбаев ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан қўлга олинди

Дунё 8 август 22:06 688

Куч ишлатар бўлималари томондан ўтказилган иккинчи амалиёт давомида Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбаев қўлга олинди, деб хабар қилди Қирғизистон ОАВлари.

Таъкидланишича, узоқ давом этган музокаралардан сўнг, Атамбаев таслим бўлишга қарор қилган. Атамбаев конвой кузатуви остида Бишкек томон олиб борилмоқда.

Бундан бироз аввалроқ кучишлатар бўлинмалари томонидан мамлакат собиқ президентини қўлга олиш бўйича иккинчи амалиётни ўтказди.

“Ҳуқуқ-тартибот орган ходимлари кўзни ёшлантирувчи газ ва шовқинли гранаталарни қўлламоқда. Атамбаев дарвозасини ҳимоя қилган одамлар қочиб кетди. Юк машинаси ёрдамида дарвоза бузилди. Атамбаевнинг уйидан ўқ отилмоқда”, – деб таъкидлади ҳуқуқ-тартибот органларидаги манба.

Изоҳ билдириш