54624

“Жаслиқ”даги маҳкумлар қаерга юборилиши маълум қилинди

Ўзбекистон 6 август 10:23 1 143

“Жаслиқ” колониясида жазо муддатини адо этаётган маҳкумлар илгари ўзлари яшаган жойларга яқин колонияларга юборилади. Бу уларнинг оила аъзолари ва яқинларининг вақт ва пулларини тежашга ёрдам беради, дея маълум қилди ИИВ вакили Баҳромбек Одилов.

Ҳозирги кунда у ерда 395 нафар маҳкум сақланмоқда. ИИВ вакилининг сўзларига кўра, халқаро ҳамжамиятда қамоқхона тўғрисида “турли миш-мишлар” тарқалгани сабабли уни ёпишга қарор қилинган.

Аниқлик киритилишича, ИИВ ҳузурида қамоқхонани тугатиш комиссияси ташкил этилади.

 

Изоҳ билдириш