жисмоний шахсларнинг умумий майдони 100 квадрат метргача бўлган турар жой кўчмас мулк объектлари ва давлат реестридан кўчирмалар — базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,25 баравари;

101 квадрат метрдан 300 квадрат метргача бўлганида — базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари;

301 квадрат метрдан ортиқ бўлса — базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари;

юридик шахсларнинг турар жой кўчмас мулк объектлари ва давлат реестридан кўчирмалар — базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари;

жисмоний шахсларнинг нотурар жой кўчмас мулк объектлари ва давлат реестридан кўчирмалар — базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари;

юридик шахсларнинг нотурар жой кўчмас мулк объектлари ва давлат реестридан кўчирмалар — базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари;

жисмоний шахсларнинг якка тартибда турар жой қуриш учун берилган ерга бўлган ҳуқуқларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва давлат реестридан кўчирмалар — базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари;

жисмоний шахсларнинг нотурар жой объектлари учун берилган ерга бўлган ҳуқуқларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва давлат реестридан кўчирмалар — базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари;

юридик шахсларга берилган ер участкасига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш ва давлат реестридан кўчирмалар — базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари;

ипотека ва ипотека ҳақидаги шартномани, шунингдек, ижара ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш — базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,25 баравари;

мулкида турар жой борлиги (йўқлиги) ҳақида ахборот бериш — базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизи.

Кўчмас мулк объектларига манзиллар бериш, уларни ўзгартириш ва мавжудлигини бекор қилиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари миқдорида йиғим ундирилади.

Шунингдек, янги объектга кадастр паспортини расмийлаштиришда фақат кадастр паспортини шакллантириш ва геокод бериш учун ҳақ ундирилади.

I ва II гуруҳлар ногиронлари ва Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари учун юқоридаги давлат хизматлари нархи умумий қийматининг 50 фоизини ташкил қилади.