54476

Ўзбекистонда 1 августдан нималар ўзгаради?

Иқтисод 24 июль 10:24 1 147

Адлия вазирлиги 2019 йил 1 августдан Ўзбекистон қонунчилигидаги ўзгаришлар ҳақида эслатиб ўтди.

1. Фуқаролардан айрим маълумотномаларни талаб қилиш тақиқланади.

Давлат хизматлари кўрсатишда давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан жисмоний шахслардан жамғариб бориладиган пенсия дафтарчалари, солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарзи мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотномалар, солиқ тўловчининг ҳисобга қўйилганлиги тўғрисида гувоҳномалар, тўланган даромадлар ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ушлаб қолинган суммалари тўғрисида маълумотномалар талаб қилиниши тақиқланади.

Ушбу ҳужжатларни давлат бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар давлат солиқ хизмати органлари, АТБ “Халқ банки”, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасидан электрон ўзаро ҳамкорлик орқали мустақил равишда сўрайдилар ва оладилар.

2. Қўшилган қиймат солиғи ва ягона солиқ тўловчилар сафи кенгаяди.

Ягона ер солиғи тўловчиси ҳисобланган қишлоқ хўжалиги товарлари ишлаб чиқарувчилари ихтиёрий равишда қўшилган қиймат солиғини тўлашга ўтиши мумкин.

Календарь йили давомида хизматларни реализация қилишдан олган тушуми 100 миллион сўмдан ошган, бироқ бир миллиард сўмдан кўп бўлмаган телекоммуникациялар операторлари ва (ёки) провайдерларига воситачилик хизматларини кўрсатувчи якка тартибдаги тадбиркорлар хизмат ҳақи суммасидан 25 фоиз ставкада ягона солиқ тўловини тўлашга ўтади.

3. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги айрим ходимларининг иш ҳақи ошади.

Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг тасдиқланган разрядларига кўра вазирлик бошқарув ходимлари лавозим маошларини аниқлашда тариф коэффициентларини бир ярим баравар миқдорида қўлланади.

4. Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ҳамда нафақалар миқдори ошади.

Бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ҳамда нафақалар миқдори 1,1 баравар оширилади.

5. Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармасига ажратмалар миқдори ўзгаради.

6. Айрим турдаги товарларни маркировкасиз сотиш тақиқланади.

2019 йилнинг 1 августидан бошлаб, товарлар тоифасидан келиб чиқиб, импорт қилинадиган ва республикада ишлаб чиқариладиган товарларни ҳимояланган белги ва (ёки) нано-молекуляр технологиядан фойдаланган ҳолда босқичма-босқич мажбурий маркировкалаш жорий этилади.

Бунда 39 турдаги товарлар 2019 йилнинг 1 августидан бошлаб мажбурий тартибда маркировкаланади.

7.  Телекоммуникация операторлари ва провайдерларига қўшимча кафолатлар берилади.

Олис ва қишлоқ аҳоли пунктларида жойлашган бюджет ташкилотлари учун телекоммуникация инфратузилмасини яратишни таъминлаган телекоммуникация операторлари ва провайдерларига (мобил алоқа операторларидан ташқари) 10 йил давомида қуйидагилар кафолатланади:

Шунингдек, телекоммуникация операторлари ва провайдерларининг фойда солиғи ҳамда ягона солиқ тўловини ҳисоблашда солиқ солинадиган база олис ва қишлоқ аҳоли пунктларидаги бюджет ташкилотлари ва давлат унитар корхоналари учун муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси объектларини яратишга йўналтирилган маблағлар суммасига камайтирилади.

8. Баҳоловчилар тоифаланади.

Баҳоловчиларнинг малака даражаси ва баҳолаш фаолияти соҳасидаги профессионал жамоат ташкилотларидаги аъзолигидан келиб чиққан ҳолда тоифаланади.

Тоифалаш натижаларини Давлат активларини бошқариш агентлиги, Ўзбекистон Баҳолаш ташкилотлари ассоциацияси ва Баҳоловчилар жамиятининг веб-сайтларида эълон қилинади.

 

Изоҳ билдириш