54403

1 октябрдан эски машинани янгисига алмаштириш мумкин бўлади

Ўзбекистон 18 июль 21:51 2 397

Президент Ўзбекистонда автомобиль саноатини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорни имзолаган.

Унга кўра, 2019 йил 1 октябрдан Trade-IN дастури ишга тушади. Яъни шу санадан бошлаб одамлар устига озроқ пул қўшиб, эски машинасини янгисига алмаштиришлари мумкин бўлади.

Шунингдек, қарорда қуйидагилар ҳам назарда тутилган:

енгил машина ишлаб чиқариш ҳажми йилига 350 мингтага етказилади;

енгил автомобиллар ўртача 60 фоизгача маҳаллийлаштирилади;

юк машиналари ва автобуслар ишлаб чиқариш ҳажми йилига 10 мингтагача оширилади;

йилига 100 мингта автомобиль экспорт қилинади;

қатор автомобил моделлари янгиланади;

аҳолининг барча қатламлари қурби етадиган арзон автомобиллар ишлаб чиқарилади.

Шунингдек, «UzAutoMotors» билан 2019 йил 1 октябрдан кейин шартнома қилинган машиналар акциз солиғидан озод этилади.

2019 йил 1 декабргача «General Motors» билан 2019-2022 йилга мўлжалланган барча музокаралар ва шартномалар ниҳоясига етказилади.

Изоҳ билдириш