54356

ДХХ раиси Абдусалом Азизов ЎФА президенти лавозимига сайланди

Спорт 15 июль 15:47 1 059

Ўзбекистон футбол ассоциацияси президентлигига Давлат хавфсизлик хизмати раиси Абдусалом Азизов сайланди.

Абдусалом Азизов 1960 йил 20 январда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Меҳнат фаолияти давомида Тошкент шаҳар ИИВ бошлиғи, Ўзбекнефтгаз раиси, Республика ИИВ биринчи ўринбосари, ЎФФ биринчи вице-президенти, Мудофаа вазири, ДХХ раиси лавозимларида фаолият юритган.

ЎФА томонидан расман маълум қилинишича, ассоциациянинг собиқ президенти Ачилбай Раматов ўз ихтиёрига кўра истеъфога чиққан.

Шунингдек, Равшан Эрматов ЎФАнинг биринчи вице-президенти, Ички ишлар вазири ўринбосари Муҳиддин Жўраев эса вице-президент сифатида сайланишган.

Изоҳ билдириш