54319

Қозоғистондаги ЙТҲ оқибатида Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

Дунё 12 июль 14:36 339

Ўзбекистоннинг Олмаота шаҳридаги Бош консулхонаси берган маълумотга кўра 2019 йил 11 июл куни маҳаллий вақт билан соат 14:00да Қозоғистоннинг Қизилўрда вилояти Жанақўрғон туманидаги автомобил йўлида ичида икки нафар ўзбекистонлик бўлган ВАЗ-2107 автомашинаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди.

Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

ЙТҲ оқибатида Ўзбекистон фуқароси Ш.Д. вафот этди, иккинчи фуқаро М.К.га биринчи зарур тиббий ёрдам кўрсатилганидан сўнг касалхонага ётишга зарурати йўқлиги маълум қилинди.

Бош консулхона вазиятни назоратга олган.

Изоҳ билдириш