54297

Гулнора Каримова калонияда оила аъзолари билан учрашди

Ўзбекистон 11 июль 10:02 2 176

ОАВлар ва ижтимоий тармоқларда маҳкума Г. Каримовага тегишли тиббий ёрдам кўрсатилмаётгани ҳамда у доимо руҳий босим остида эканлиги тўғрисидаги маълумотларнинг тарқалганини эътиборга олиб, Адлия вазирлиги жорий йилнинг 3-4 июль кунлари бевосита 21-сонли жазони ўташ Колониясига бориб, ҳолатни ўргангани, Гулнора Каримова колонияда қандай шароитда сақланаётгани, У қандай китоблар ўқиётгани ҳақида маълумот берган эдик.

Ўрганиш давомида (жорий йилнинг 3 июль куни) Г. Каримова оила аъзоларининг у билан узоқ муддатли учрашув сўраб ёзган мурожаати келиб тушганлик факти аниқланган эди.

Адлия вазирлигининг хабарига кўра, Жиноят-ижроия кодексининг 76-моддасига мувофиқ маҳкумларнинг узоқ муддатли учрашув ҳуқуқи таъминланишини ўрганиш мақсадида мониторинг ўтказилди. Мониторинг давомида, маҳкума Г. Каримова ўзининг узоқ муддатли учрашув ҳуқуқидан фойдаланган ҳолда 2019 йилнинг 7 июль кунидан 10 июль кунига қадар, ўз оила аъзолари билан уч кунлик – узоқ муддатли учрашувда бўлди.

Уларга, узоқ муддатли учрашув ҳуқуқидан фойдаланаётган бошқа маҳкумалар каби, алоҳида узоқ муддатли учрашувларга мўлжалланган яшаш жойи ажратилди.

Ушбу учрашувни бўлиш, шунингдек, оила аъзолари томонидан олиб келинган посилка ва бандеролларни киритишни чеклаш ҳолатлари бўлмади.

Сухбат давомида, Г. Каримованинг оила аъзолари ушбу даврда бошқа маҳкумалар ҳам ўзининг узоқ муддатли учрашув ҳуқуқидан фойдаланган ҳолда яқинлари билан бирга бўлганлигини таъкидлашди, бу бошқа маҳкумаларнинг учрашиш ҳуқуқлари таъминланаётганлигини билдиради.

Шу билан бирга, учрашув давомида, Г. Каримованинг оила аъзолари Г. Каримовага тегишли тиббий ёрдам кўрсатилмаётганлиги ва унга босим ўтказилаётганлиги бўйича шикоят ва эътироз билдиришмади, дейилади Адлия вазирлигининг Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарида.

Изоҳ билдириш