54239

МБ хорижий валюталарнинг янги курсини белгилади

Иқтисод 8 июль 14:00 178

Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан 9 июлдан бошлаб янги қийматини белгилади.

Доллар курси ўтган ҳафтага нисбатан 3,62 сўмга кўтарилиб, 8 578,36 сўм ташкил қилди.

Евро эса 119,41 сўмга пасайиб, 9 628,35 сўмни ташкил қилди.

Россия рубли 1,31 сўмга пасайди ва 134,52 cўмни ташкил қилди.

Марказий банк хорижий валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.

 

Изоҳ билдириш