54230

Гулнора Каримова қамоқхонада қандай китоблар ўқиётгани маълум бўлди

Ўзбекистон 8 июль 9:48 1 133

Гулнора Каримова қамоқхонада ахборот материалларидан фойдаланиш ҳуқуқидан тўлиқ фойдаланмоқда, деб хабар қилди Адлия вазирлиги.

“Г. Каримова ЖИКнинг 9-моддасига мувофиқ, ўқув, бадиий ва бошқа турдаги ахборот материалларидан фойдаланиш ҳуқуқидан фойдаланган ҳолда, Колония кутубхонасининг аъзоси ҳамдир”, – дейилган хабарда.

Кутубхона дафтаридаги ёзувларга асосан, Гулнора Каримова қамоқхонада Ўрта Осиё тарихи бўйича британиялик мутахассис Хилда Хукхэмнинг Амир Темур ҳақида ёзилган тарихий “Властитель семи созвездий” номли китобини, рус ёзувчилари Герцен, Некрасов ҳамда Чернышевскийлар китобларини олгани маълум бўлган.

Шунингдек Гулнора Каримова “Инсон ҳуқуқлари” 2 томлик китоб ва “Ўзбекистон Республикасида Конституцион ҳуқуқ” номли китобларидан ҳам фойдаланган. 

Изоҳ билдириш