54211

Тошкентда тўй кортежи жаримага тортилди

Ўзбекистон 4 июль 15:16 1 080

Жорий йилнинг 1 июлидан 2 июлига ўтар кечаси Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ 376 та қоидабузарликларни аниқлади.

Қоидабузарлар орасида тўй кортежида ҳаракатланган 7 та автомобиль ҳам бор. Улар гуруҳ бўлиб ҳаракатланиб, йўл ҳаракати қатнашчиларининг хавфсизлигига таҳдид қилгани учун тегишли тарзда маъмурий баённомалар тузилган. Бу ҳақда пойтахт ИИББ ЙҲХБ матбуот хизмати хабар тарқатди.

Уларнинг орасида Captiva ҳайдовчиси 56 ёшли Шуҳратбой Ю., Toyota машинаси ҳайдовчиси 48 ёшли Жамшид М., Toyota ҳайдовчиси 44 ёшли Бахтиёр Г., Mercedes Benz ҳайдовичиси 30 ёшли Шерзод М., Mercedes Benz ҳайдовчиси 29 ёшли Шавкат Х., Mercedes Benz ҳайдовчиси 40 ёшли Бахтиёр А. ва Nexia ҳайдовчиси 28 ёшли Ҳусан Ж. бўлган.

Изоҳ билдириш