54160

Шавкат Мирзиёев янги қонунни имзолади

Шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонун Президент томонидан имзоланди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали маълум қилди.
 
Қонунга мувофиқ, шахсга доир маълумотлар жисмоний шахсга тааллуқли бўлган ёки уни идентификация қилиш имконини берадиган, электрон тарзда, қоғозда ва (ёки) бошқа моддий жисмда қайд этилган ахборот ҳисобланади.

Қонун билан ҳукумат ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази шахсга доир маълумотлар соҳасидаги ваколатли давлат органи этиб белгиланди.

Шахсга доир маълумотлар давлат бошқаруви органларига бепул берилади.

Шахсга доир маълумотлар базалари давлат реестрида рўйхатдан ўтказилиши лозим.

Давлат шахсга доир маълумотлар ҳимоя қилинишини кафолатлайди.

Жисмоний шахснинг розилигисиз ёки бошқа қонуний асос мавжуд бўлмагани ҳолда шахсга доир маълумотларни ошкор этиш ва тарқатишга йўл қўйилмайди.

Қонун 2019 йил 1 октябрдан кучга киради.

 

Изоҳ билдириш