54054

Шавкат Мирзиёев «Tashkent City»га ташриф буюрди (Фото)

Ўзбекистон 25 июнь 14:33 561

Президент Шавкат Мирзиёев 24 июнь куни Tashkent City қурилиш майдонига ташриф буюриб, конгресс-холл ва Hilton меҳмонхонаси қурилиши билан танишди

Қайд этишларича, саммитлар, улар доирасида икки томонлама учрашув ва музокараларни юқори даражада ўтказиш имконини берадиган конгресс-холлда барча шароитлар яратилмоқда. Президент матбуот хизматининг қўшимча қилишича, Шавкат Мирзиёев конгресс-холлга туташ 21 қаватли Hilton меҳмонхонаси маҳаллий ва хорижий инвесторлар билан суҳбатлашган.

Шунингдек, Президент Шавкат Мирзиёев конгресс-холл ва меҳмонхонада юқори даражада хизмат кўрсатишни йўлга қўйиб, мунтазам даромад топишни таъминлаш, ҳудудда барпо этиладиган истироҳат боғида ўзбекистонликлар ва туристлар учун кенг шароитлар яратиш бўйича кўрсатмалар берган.

Изоҳ билдириш