54002

Россия ва Беларусь бирлашадими? Путин жавоби

Дунё 20 июнь 22:42 1 148

Россия ва Беларуснинг бирлашиб, ягона давлат вужудга келтириш режалари йўқ. Бу ҳақда Россия президенти “Владимир Путин билан тўғридан-тўғри мулоқот” давомида маълум қилди.

“Бугунги кунда Россия ва Беларуснинг бир давлат бўлиб бирлашиш режаси йўқ. Гап Иттифоқдош давлат тузиш тўғрисидаги шартномани амалга ошириш ҳақида бормоқда. Бу ягона давлат дегани эмас”, – деди Россия раҳбари.

Россия етакчиси ҳамкасби Александр Лукашенко билан бу шартномага қайтишга келишиб олишганини маълум қилди. Шунингдек, амалга ошириш керак бўлган ишлар муҳокама қилганини қўшимча қилди.

Унинг фикрига кўра, анча ишлар бажарилган, лекин бу ҳали етарлича эмас.

Илгарироқ Сочида Владимир Путин билан ўтказган музокараларидан сўнг Александр Лукашенко ушбу мазмундаги саволга «биз бирлик, уринишларимизни, давлатларни ва халқларни бирлаштиришда сиз қанчалик тайёр бўлсангиз, шунчалик олдинга қадам қўйишга тайёрмиз. Гапимга қулоқ солинг, биз эртагаёқ бирлашишимиз мумкин, бизда муаммо йўқ, лекин сизлар, россияликлар ва беларуслар бунга тайёрмисиз?» дея риторик савол билан мурожаат қилганди.

Изоҳ билдириш