53798

Равшан Эрматов Ўзбекистон футболига раҳбарлик қилади

Спорт 13 июнь 14:28 1 751

ФИФА рефериси Равшан Эрматов ЎФА биринчи вице-президенти лавозимида иш бошлайди. Бу ҳақда GoSport.uz  хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, тез орада ЎФА ижроқўмининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтади ва унда Равшан Эрматов номзоди кўрсатилиши айтилмоқда.

Маълумот учун, ЎФА президенти Очилбой Раматов саналади. Аммо Раматов ҳукуматда ва Транспорт вазири сифатида ҳам иш олиб бориши сабабли одатда ўзбек футболига ЎФАда биринчи вице-президенти жавоб беради.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ ЎФА биринчи вице-президенти лавозимида ишлаб келган Умид Аҳмаджонов истеъфога чиқарилгани ҳақида хабар бергандик. ЎФА расмий сайтига кўра, Аҳмаджоновнинг ўзи ариза ёзган.

Изоҳ билдириш