53747

Душман ҳаводан тушурилган махсус кучлар томонидан йўқ қилинди

Ўзбекистон 10 июнь 11:40 209

Ўзбекистон мудофаа вазирлиги томонидан Чирчиқдаги ҳарбий полигонда ўтказилган машғулотларда шартли душман ҳаводан тушурилган махсус кучлар томонидан йўқ қилинди.

Мудофаа вазирлиги хабарига кўра, ушбу машғулотларнинг асосий мақсади – қўққисдан ҳужумга ўтган шартли душманни тезкорлик билан яксон этишдир.

Мудофаа вазирлигининг махсус бўлинмалари, яланглик орқали ҳужумга ўтган шартли душман яқинига вертолётлар ёрдамида олиб келинади. Шундан сўнг улар «душманни»  қуршовга олиб олдинга ҳаракатланишига тўсқинлик қилди.

Қуруқлик орқали махсус операция кучлари енгил зирҳли техникаларда ҳам етиб келиб, қисқа муддат ичида “душман”ни ер тишлатди. Шартли душман яксон этилгач, десантчилар ҳудудни миналардан тозалаш, шартли жароҳат олганларни эвакуация қилиш бўйича амалиётга киришиб, белгиланган вазифани муваффақиятли бажарди.

Изоҳ билдириш