53708

Ўзбекистонда Рамазон ҳайити намози ўқиладиган вақтлар маълум бўлди

Ўзбекистон 31 май 19:45 1 501

Ўзбекистонда Рамазон ҳайити намози ўқиладиган вақтлар «Ўзбекистон мусулмонлари идораси» томонидан маълум қилинди.

Унга кўра, 5 июнь кунги Рамазон ҳайити намози Тошкент вақти билан соат 05:10 да, бошқа жойларда намоз вақтидаги тафовутлар инобатга олиб ўқилади.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2019 йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 5 июнь чоршанба кунига тўғри келиши ҳақида қабул қилган қарори инобатга олиниб, шу кун Рамазон ҳайити сифатида кенг нишонланади.

Ҳафтасига 5 кун ишловчи ходимлар 2 кун – 5 ва 6 июнь кунлари дам олишади.

 

Изоҳ билдириш