53677

ОАВ: Ким Чен Ин АҚШ бўйича махсус вакилни қатл эттирди

Дунё 31 май 12:01 1 051

Шимолий Кореяда бир неча дипломатни АҚШ фойдасига жосуслик қилишда айблаб, отиб ташлашган.

Шимолий Кореянинг АҚШ бўйича махсус вакили Ким Хёк Чхол ва яна тўрт нафар шимолий кореялик юқори мартабали амалдорлар Ханойдаги саммит муваффақиятсиз якунлангани сабабли қатл эттирилди.

Бу ҳақда Жанубий Кореянинг “Chosun Ilbo” газетаси маълум қилинмаган манбасига асосланиб хабар қилмоқда.

Нашр маълумотларига кўра, қатл маросими Пхеньян шаҳридан узоқ бўлмаган ҳарбий аэродромда бўлиб ўтган.

Шунингдек, Ким Чен Иннинг биринчи ўринбосари Ким Ён Чхол “қайта тарбияланиши” учун Чагандо провинциясига жўнатилган. Маълумки, бу ерга сиёсий маҳкумларни машаққатли меҳнатга жалб қилишлари учун сургун қилишади.

Эслатиб ўтамиз, Ханойда 27-28-февраль кунлари Ким Чен Ин ва АҚШ президенти Дональд Трамп иштирокида саммит бўлиб ўтди. Дональд Трамп ва Ким Чен Ин саммит якунларнига кўра келишувга эришмади, бироқ учрашувни “самарали” ўтказишди.

Изоҳ билдириш