53626

Янгилик! 1 июндан газ ҳамда электр энергияси тўловлари ошиши тўхтатилди

Иқтисод 30 май 19:16 1 650

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 1 июнидан бошлаб табиий ва суюлтирилган газ ҳамда электр энергияси учун истеъмол тўловлари қимматлашиши маълум қилинган эди. Жамоатчилик ўртасида эса ушбу жараёнга нисбатан турли норозиликлар пайдо бўлганди.

ЎзА сайти орқали мазкур мавзу кўтарилди ва «Газ ва электр нархи нега ошиб бормоқда. Саволларга жавоб берувчи ташкилотлар борми?» мақоласи эълон қилинди.

Бундан ташқари, ЎзА мухбирлари нарх ошиши изоҳини сўраб, бир нечта вазирлик ва ташкилотларга сўров йўллаган.

Унда, нега бизда ҳар йили камида 2 маротаба электр ва газ нархи ошиши тенденцияси ҳалигача сақланиб қолган? Нархлар оширилаётган вақт унинг аҳоли даромадларига нисбати қай даражада ўрганилади ва ҳисобга олинади?

Нархларнинг кўтарилиши нимага боғлиқ, каби саволлар кўтарилган эди.

Бугун Молия вазирлигининг ЎзАга тақдим этган маълумотига кўра, айрим сабаблар билан жорий йилнинг 1 июнидан бошлаб табиий ва суюлтирилган газ ҳамда электр энергияси учун истеъмол тўловлари қимматлашиши жараёни айни вақтда тўхтатилиб турибди. Ҳозирча нархлар ошмайди, жараён тўхтатилиб турибди, сабаблари вазирлик томонидан тез орада маълум қилинади.

Изоҳ билдириш