53598

Президент мактабларининг расмий веб-сайти ишга тушди

Жамият 30 май 10:46 1 864

29 май куни Президент мактабларининг расмий веб-сайти — pm.xtv.uz ишга тушди. Ушбу веб-сайт орқали фуқаролар Президент мактаблари фаолияти ва ўзларини қизиқтирган бошқа саволларга жавоб олишлари мумкин.

Сайтда Президент мактабларининг Call-center (ишонч телефони), қабул жараёни ва бошқа маълумотлар ҳам ўрин олган.

Хусусан:

— мактаб ҳақида;

— STEAM таълим ҳақида;

— қўшимча имкониятлар;

— онлайн қабул;

— топшириладиган ҳужжатлар;

— бўш иш ўринлари;

— халқ таълимига оид янгиликлар ва ҳ.к.

Веб-сайтнинг «Ўқув тизими» бўлимида келтирилишича, Президент мактаби интернат шаклидаги давлат таълим муассасаси ҳисобланиб, ўқувчилар ҳафтанинг беш куни давомида (душанба—жума) мактаб ҳудудида қолиб ўқишлари талаб этилади.

Барча ўқувчилар мактаб ҳудудида душанбадан жумагача кеча-кундуз бўлади, дам олиш кунлари эса ота-оналар фарзандларини уйга олиб кетишлари мумкин (шу билан бирга ўқувчилар мактаб-интернатда дам олиш кунлари ҳам қолишлари мумкин).

Изоҳ билдириш