53463

GM Uzbekistan янги моделлар тақдимотини ўтказди (видео)

Технология 27 май 11:19 1 495

GM Uzbekistan компанияси “Nurafshon Avtocentr” мультибренд автосалонида дилерлик корхоналари вакилларига Ўзбекистонда ишлаб чиқарилиши кутилаётган янги моделдаги автомобилларни таништирди.

Мазкур тадбир дилерларга янги моделлар билан танишиш билан бир қаторда унинг барча жиҳатларига баҳо бериш ҳамда ўз таклифларини билдириш имконини берди.

Тадбир доирасида дилерлар ўртасида сўровнома ўтказилиб, унда уларнинг янги автомобиллар бўйича таклифлари ўрганилди.

Тадбир якунида компания ва дилерлар ўртасидаги ҳамкорликка доир бошқа бир қатор масалалар ҳам муҳокама қилинди.

Ижтимоий тармоқларда тақдимотдан олинган видеолар тарқалмоқда.


Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёевнинг Андижонга ташрифи чоғида давлат раҳбарига Chevrolet Equinox ва Chevrolet Traverse кроссоверлари ҳамда Chevrolet Trailblazer йўлтанламаси таништирилганди.

Изоҳ билдириш