53402

Бухоролик 28 яшар йигит 25 ёшли хотинини бўғиб ўлдирди

Ўзбекистон 22 май 12:13 979

Бош прокуратура матбуот хизмати 20 май куни Бухоро вилоятида юз берган қотиллик ҳақида хабар қилди.

Хабарда айтилишича, 20.05.2019 йил соат 02:30 ларда Ғиждувон тумани, Шўрча маҳалласида яшовчи фуқаро Б.М. (1991 й.т.) ўзи яшаб келаётган уйда турмуш ўртоғи З.С.ни (1994 й.т.) рашк оқибатида ўрталарида келиб чиққан келишмовчилик натижасида унинг бўйин қисмидан бўғиб, қасддан ўлдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан шу куни туман прокуратураси томонидан Б.М.га нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Б.М. тегишли процессуал тартибда ушланган.

Эслатиб ўтамиз, 13 май куни Хоразм вилоятида ҳам рашк ортидан қотиллик содир этилганди. Шовот тумани, “Арбек” маҳалласида яшовчи фуқаро М.О. (1973 й.т.) турмуш ўртоғи Ф.Э.ни рашк қилиб, ўрталарида келиб чиққан жанжал сабабли, яшаш уйида ошхона пичоғи билан турмуш ўртоғининг бўйин қисмига жароҳат етказган, оқибатда Ф.Э. (1978 й.т.) воқеа жойида вафот этганди.

Изоҳ билдириш