53381

Транспорт воситасини жарима майдончасига жойлаштириш тартиби қандай?

Ўзбекистон 21 май 15:30 761

Айрим қонун ҳужжатлари бузилганлиги учун транспорт воситалари жарима майдончасига жойлаштирилиши мумкин. Тўлиқ маълумот билан ушбу ҳавола (https://t.me/huquqiyaxborot/4813) орқали танишиш мумкин.

Қонунчиликка кўра, ваколатли давлат органлари томонидан ушланган транспорт воситаларини сақлаш вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан танлаб олинган юридик шахслар томонидан амалга оширилади.

Ушбу юридик шахслар ушланган транспорт воситасини жарима майдончасига махсус восита (эвакуатор) ёрдамида жойлаштирилишини таъминлаши шарт.

Бунда транспорт воситасининг эшиклари, багажниги, капоти, бензин баки қопқоғи сурғучлаган (муҳрланган) ҳолда жарима майдончасига жойлаштирилиши лозим.

Транспорт воситасини ушлаган ЙҲҲ ходими қуйидагиларни амалга оширади:
ҳайдовчини транспорт воситасини бошқаришдан четлатади;
маъмурий баённома ёки транспорт воситаси ушланганлиги тўғрисидаги қарорни расмийлаштиради;
транспортдаги мол-мулк бўйича тегишли далолатнома тузади.
далолатнома нусхасини транспорт эгасига (вакилига), шунингдек транспорт воситасини жарима майдончасида сақлашга масъул бўлган шахсга топширади.

Изоҳ билдириш