53352

Ислом Каримовнинг хавфсизлик хизмати собиқ раҳбари 3,5 йилга қамалди

Ўзбекистон 21 май 9:21 1 453

Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят суди 16 май куни Ўзбекистон Давлат божхона қўмитасининг собиқ раиси Муиджон Тоҳирийга нисбатан ҳукм чиқарди, дея хабар қилди «Газета.uz» ахборот манбаси.

Муиджон Тоҳирий Жиноят кодексининг 167 (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 207 (мансабга совуққонлик билан қараш) ва 209- (мансаб сохтакорлиги) моддаларида кўзда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдр деб топди.

Суд божхона маҳкамасининг собиқ раҳбарига жазони манзил-колонияда ўташни кўзда тутувчи 3 йилу 6 ой муддатга озодликдан маҳрум этиш ҳамда 3 йил муддатга раҳбарлик ва моддий жавобгарлик бўлган лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум этган ҳолда ЭКИҲнинг 400 баравари (81,1 млн сўм) миқдорида жарима жазоларини тайинлади.

Муиджон Тоҳирийнинг қўлга олингани 2018 йил декабрида маълум бўлган эди. У ДБҚ раҳбари лавозимида 2016 йил декабридан 2018 йил февралига қадар фаолият кўрсатган.

2006−2008 ва 2011−2016 йилларда Миллий хавфсизлик хизмати (ҳозирги — ДХХ) раиси ўринбосари, 2013 йилдан Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов хавфсизлик хизматига раҳбарлик қилган.

Изоҳ билдириш