53302

Саида Мирзиёева аҳолини энг кўп ташвишга солаётган 5 та муаммони санаб ўтди

Ўзбекистон 17 май 11:35 1 073

Ўзбекистон ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори ўринбосари Саида Мирзиёева ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари билан мулоқотининг илк якунларини сарҳисоб қилди.

Қайд этилишича, президент томонидан илгари сурилган 5 ташаббусни амалга оширишда мактабларнинг ўрни муҳокама қилинган.

Саида Мирзиёеванинг маълум қилишича, билдирилган изоҳларга кўра, халқни энг кўп ташвишга солаётган муаммолар қуйидагилар:
1. Қишлоқлардаги мактабларнинг аҳволи қониқарсизлиги
2. Ўқувчилар ва ўқитувчиларнинг мажбурий меҳнатга жалб этилиши
3. Малакали ўқитувчилар етарли эмаслиги ва уларнинг ҳисобот тўлдириш билан овора экани
4. Ҳар бир боланинг индивидуал иқтидорини ривожлантирувчи фанларнинг етарли эмаслиги
5. Компьютер синфлари ва интернет билан боғлиқ муаммолар

“Дарсларда уяли телефонлардан фойдаланиш, мактаб кийими, ўқувчиларнинг ҳуқуқий саводхонлиги ва бепул футбол майдонларига оид масалалар ҳам тилга олинди”, – дея ёзган ўзининг Facebook᾽даги саҳифасида.

Унинг сўзларига кўра, тегишли вазирликлар ушбу вазифаларни ҳал этишни бошлаган. Шу ўринда, жамият учун муҳим бўлган бундай масалалар ечимини топиш маълум вақт, ресурслар, экспертлар муҳокамаси, зарур ҳужжатлар тайёрлаш ва албатта ҳар бир кишидан тиришқоқлик ва бироз ташаббус талаб этишини эслатиб ўтган.

Изоҳ билдириш