53228

Сергелидаги янги уй-жойлар нархи туширилди

Иқтисод 8 май 11:39 1 571

7 май куни Сергели тумани ҳокимлигида Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ва Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг маҳаллий аҳоли билан арзон уй-жойларга ипотека кредитлари қийматининг ошиши масалалари бўйича янги учрашуви бўлиб ўтди.

Бир ой аввал ҳам бош вазир ва Тошкент ҳокими билан учрашув бўлиб ўтганди. Ўшанда аҳоли ипотека кредитлари қиймати ошгани ва янги уйлардаги камчиликлардан шикоят қилганди. Бош вазир биринчи учрашувда мурожаатчиларга вазият назорат остига олиниши ва бир ойдан кейин иккинчи учрашув ташкиллаштирилиши ва унда туман аҳолиси вазиятнинг таҳлили бўйича ҳисобот ҳамда ипотека кредитининг якуний қиймати ҳақида маълумот олишларига ваъда берганди.

Тошкент шаҳри ҳокимлигида маълум қилинишича, тегишли идоралар вазиятни, нархларнинг шаклланиши ва бошқа деталларни ўрганиб чиққан. Жумладан, эндиликда Сергели туманидаги 34-уйдаги квартиранинг 1 квадрат метри 3 млн 254 минг сўм, яъни аввал ўрнатилган нархидан 746 минг сўм арзонроқ бўлади. Аввал оширилган нарх 4 млн сўмни ташкил қилганди.

Ҳокимликда агар қолган уйларнинг ҳам лойиҳалари 34-уйники каби бўлса, унда нархлар ҳам юқоридаги каби бўлиши айтилган.

Изоҳ билдириш