53193

“Samsung Galaxy А5”даги ақидапарастликни тарғиб қилувчи материаллар фош этилди

Ўзбекистон 7 май 11:50 712

Тошкент шаҳри аэропортларида хавфсизликни таъминлаш бошқармасининг сайтимизга маълум қилишича, .“Москва-Тошкент-Андижон” йўналишида харакатланувчи халқаро йўловчи поездида харакатланиб келган йўловчилар билан профилактик сухбат ўтказиш давомида мазкур поездда йўловчи сафатида харакатланиб келган Э.О.га тегишли бўлган “Samsung Galaxy А5” русумли уяли алоқа воситасининг ички хотирасидаги “Музика” папкаси ичидаги қўшиқлар орасида “Rabuna Rabun Qadeer”, “ajnab-2016-prekrasnyy-nashid”, “В Сирии уже начали выпускать боевые нашиды против России-YouNube”, “neizvesten-nashid 2016”, “Muhammad-al-muqit anashid-ru-novyy- nashid-2016”, “Хочется плакать Очень красивий нашид 2016”, “gr-nasledie-ramazan- medzhidov-nashid-2016” номли mp3 файллар борлиги аниқланган ва холат юзасидан унга нисбатан тегишли хужжатлар расмийлаштирилган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси хузуридаги Дин ишлари бўйича қумитанинг хулосасига кўра, Э.О.га тегишли бўлган “Samsung Galaxy А5” русумли қўл телефонининг “Музика” папкаси ичидаги қўшиқлар орасида мавжуд бўлган mp3 файлларда адоват ғоялари мавжудлиги, улар ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилганлиги, ақидапарастликни тарғиб қилувчи материаллар хисобланиши, шу сабабли, уларни Ўзбекистон Республикаси худудига олиб кириш, тайёрлаш ва тарқатиш тақиқланиши кўрсатиб ўтилган.

Ушбу холат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддлари билан жиноят иши қўзғатилди.

 

Изоҳ билдириш