53162

9 май куни Тошкентда мушакбозлик тадбири ўтказилади

Ўзбекистон 7 май 10:29 259

9 май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Тошкентда байрамона мушакбозлик ўтказилиши режалаштирилган.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати берган хабарга кўра, пойтахтимиз осмони узра фейрверк соат 21:00да ёғду сочади.

Ушбу шоу уруш қатнашчилари ва фахрийларнинг юрт тинчлиги ва озодлиги йўлида қилган улуғ хизматини шарафлаш мақсадида ташкил этилмоқда.

“Бу билан ёшлар онгига 9 май – Хотира ва қадрлаш кунининг аҳамиятини сингдириш, ғалабага ўз ҳиссасини қўшган, ватанимиз мустақиллиги учун жонини, куч-қувватини аямаган ҳар бир фахрий, ҳар бир киши хотираси абадийлаштирилиши, уларга муносиб ҳурмат-эҳтиром кўрсатилишини тушунтириш ва тарғиб этиш кўзда тутилган“, дейилади ҳокимлик хабарида.

Шунингдек, ҳокимлик “бугунги тинч ва осойишта кунлар учун жонини фидо қилган аждодларимизнинг муқаддас хотирасини ёд этиб, эзгу ишларини давом эттириш – бизга тинчлик, омонлик керак, деб яшайдиган бағрикенг халқимизга хос азалий қадриятдир“, дея таъкидлаб ўтган.

Изоҳ билдириш