52977

Қачон Ўзбекистонда биринчи пуллик автомобиль йўл қурилиши бошланаши маълум бўлди

Технология 1 май 10:50 1 185

Ўзбекистонда 2019 йил якунида мамлакатдаги илк пуллик автомобиль йўл қурилишини бошлаш режалаштирилмоқда. Ушбу йўл Тошкент ва Самарқанд шаҳарларини боғлайди. Бу Ўзбекистон президентининг “Республика иқтисодиётига тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш механизмларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида кўзда тутилган.

Таъкидланишича, йўл 2021 йил якунида фойдаланишга топширилади.

Ҳужжатга кўра,  Cengiz Enerji Sanayii ve Ticaret A.S., “Калён”, “Колин” (Туркия) компаниялари консорциуми билан Тошкент – Самарқанд пуллик автомобиль йўлини қуриш лойиҳаси амалга оширилади.

Йўл Тошкент, Сирдарё, Жиззах вилоятлари ҳудудидан ўтади. Лойиҳа қиймати ҳозирда аниқланмоқда.

Қарорда ёзилишига кўра, 2019 йил 2-чорагида халқаро молия институтлари билан консалтинг хизматини кўрсатиш бўйича битим тузиш, 2019 йил май ойида – автомобиль йўли маршрутини ўрганиш ва дастлабки ҳисоб-китобларни ишлаб чиқиш, 2019 йил июнда – ДХШ битими шартлари бўйича музокаралар олиб бориш, 2019 йил июлда – битимни имзолаш режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг 2018 йил баҳорида Ўзбекистонга ташрифи давомида пуллик йўл қуришга оид келишувга эришилган эди.

Изоҳ билдириш