52718

Тошкентдаги айрим ҳудудларда газ таъминоти вақтинча тўхтатилади (рўйхат)

Технология 18 апрель 9:52 559

Тошкент шаҳридаги газ таъминоти тармоқларида таъмирлаш ва созлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан пойтахтимиздаги айрим аҳоли ҳудудлари ва маиший объектларда газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Газ таъминоти вақтинча тўхтатиладиган манзилгоҳлар рўйхати, санаси ва вақти:

18 апрель куни соат 10:00дан 19:00гача Яшнабод тумани “Маърифат” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 30 та якка тартибдаги хонадонда;

18 апрель куни соат 11:00дан 18:00гача Сергели тумани 5 А мавзесидаги 47 та кўп қаватли уйда;

19 апрель куни соат 9:00дан 20:00гача Чилонзор туманидаги “Дўмбиробод”, “Катта Дўмбиробод” ва “Тирсакобод” маҳаллалари ҳамда Гавҳар кўчасидаги хонадонлар ва маиший-коммунал объектларда газ таъминоти тўхтатилади.

Тошкент шаҳри бўйича газ таъминоти ҳудудий филиали келтириладиган ноқулайлик учун узр сўрайди, дейилади Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабарида.

Изоҳ билдириш