52568

МИБ таъминотчи корхона ходимининг найрангини фош қилди (навбат электрон калитларгами ?)

Ўзбекистон 12 апрель 13:47 708

Бугун ҳеч кимга сир эмаски, жисмоний ва юридик шахсларнинг энг асосий муаммоларидан бири – бу коммунал хизматлардир.

Аммо, бу соҳада хизмат кўрсатувчи ташкилотларнинг хизмат олиб бориши ҳақли эътирозларига сабаб бўлиб, ариза ва шикоятлар сони ошишига олиб келмоқда.

Хусусан, МИБнинг Пахтакор туман бўлими томонидан ўтказилган текширишда Пахтакор туман электр таъминоти корхонаси ходими Х.Т қуйидаги режа асосда иш олиб борган, яъни корхонанинг “Электр-ҳисоб” дастурига кириш учун берилган махсус электрон калит яъни, дастурдаги барча функцияларни тасдиқловчи электрон рақамли имзодан фойдаланиб, жиноий шериклари Ш.М ва К.Т билан 25 та ҳолатда 32 млн. сўмдан ортиқ маблағларни талон-тарож қилганликлари аниқланди.

Ҳуқуқбузарлар ўзларига ўлжа сифатида тумандаги хусусий корхона раҳбаридан нақд пул олиб, бунинг эвазига бир нечта истеъмолчиларнинг 6 млн. 276 минг сўм пул маблағларини “Электр-ҳисоб” дастури ёрдамида хусусий корхона ҳисоб рақамига ноқонуний равишда ўтказиб берган ва бундай қинғирликларини кейинчалик ҳам бошқа истеъмолчилар билан ҳам давом этиришган.

Ҳолат юзасидан МИБ Пахтакор туман бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси, 3-қисми, “г” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб бориши учун туман прокуратурасига юборилган.

Изоҳ билдириш