52556

Жасур Иброҳимовнинг онаси ва адвокати: «Биз ҳамон шок ҳолатидамиз»

Ўзбекистон 12 апрель 7:44 2 035

Боровский коллежи ўқувчиси Жасурбек Иброҳимовнинг ўлими иши бўйича 2017 йил кузида судланган унинг коллеждоши — Исломбек Тўлаганов муддатидан аввал озодликка чиқарилгани юзасидан марҳумнинг онаси Нилуфар Алиева ва жабрланувчиларнинг адвокати Лола Исмоилова Repost’га изоҳ берди.

«Тўлаганов 2018 йил 21 декабрда озод қилинган. Биз бундан кеча хабар топдик ва бу янгиликдан ҳамон шок ҳолатидамиз», — деди Нилуфар Алиева.

Судда Жасурбек Иброҳимов оиласининг манфаатларини ҳимоя қилаётгам адвокат Лола Исмоилова ҳам ҳодисадан кечагина хабардор бўлганини айтди.

«Ҳуқуқшунос сифатида нима учун бундай қилганликларини тушуна олмаяпман. Мен ҳозир Жазони ижро этиш бошқармасидан ёзма расмий жавоб олишим керак, сўнг озодликка чиқариш ҳақида қарор қабул қилган судга адвокатлик сўровини жўнатаман ва суд қарорини олганимдан кейингина қабул қилинган қарорнинг қонуний ёки ноқонунийлигини муҳокама қилиш мумкин», — деди у.

Адвокатнинг қўшимча қилишича, Иброҳимовлар оиласи Тўлагановнинг муддатидан олдин озод қилиниши ҳақидаги суд қарори устидан шикоят беришга қатъий қарор қилган. «Жабрланувчи томоннинг адвокати сифатида тахмин қилишимча, жазо чораларининг юмшатилиши бемаҳал амалга оширилган», — деди у.

Эслатиб ўтамиз, Жазонинг ўталмаган қисми 4 йил 5 ой 15 кун давомида ахлоқ тузатиш ишлари ва иш ҳақининг давлат ҳисобига 20 фоизи ушланиб қолишига алмаштирилди.

Изоҳ билдириш