52508

11 апрелдан Тошкент кўчаларида йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилинишини патруль вертолёти кузатишни бошлайди

Технология 10 апрель 21:52 413

11 апрель кунидан бошлаб Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Тошкент йўлларида йўл ҳаракати қоидаларига риоя этилиши ҳолатини патруль вертолётидан фойдаланган ҳолда кузатишни бошлайди.

Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар қилди.

Эслатиб ўтамиз, кундуз куни транспорт воситалари чироқларни ёқиб ҳаракатланиши шартлиги белгиланди.

Велосипед ва мопед ҳайдашда рулни ушламасдан ёки бир қўлда ушлаб ҳаракатланиш тақиқланади. Куннинг ёруғ вақтида барча автомототранспорт воситалари яқинни ёритувчи чироқларни ёки кундузги чироқларни ёқиб ҳаракатланиши шарт.

Ўзгартиришларга мувофиқ:

– светофорнинг тақиқловчи ишорасида тўхташ чизиғи олдида тўхтаганда транспорт воситасининг энг олдинги нуқтаси тўхташ чизиғи устига чиқиб кетмаслиги керак;

– Тошкент шаҳар ва вилоят ҳокимлари айрим йўл участкаларида ҳаракат тезлигини (тегишли йўл белгиларини ўрнатиш) пасайтиришга ваколатли;

– аҳоли пунктларида иккита ҳаракат бўлаги бўлган ва ўртада трамвай изи бўлмаган бир томонлама ҳаракатли йўлларда тўхташга рухсат этилади;

– айланма ҳаракат чорраҳасида ҳаракатланаётган транспорт воситаси айланага кириб келаётган транспорт воситларига нисбатан устунликка эга;

– куннинг ёруғ вақтида барча автомототранспорт воситалари яқинни ёритувчи чироқларни ёки кундузги чироқларни ёқиб ҳаракатланиши шарт;

– қурилиш материаллари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, озиқ овқат ва шу каби тўкилувчи товарларини ташишда юк мажбурий тартибда брезент ёки бошқа қалин материал ёпилган бўлиши керак;

– велосипед ва мопед ҳайдашда рулни ушламасдан ёки бир қўлда ушлаб ҳаракатланиш тақиқланади.

Бундан ташқари, ўзгартиришлар билан 28 та янги йўл белгилари киритилди.

Изоҳ билдириш