Бугун, 27 март куни аралаш қоидали яккакурашлар жангчиси Мурод Хонтўраевнинг пичоқлангани ҳақида хабарлар тарқалди.
Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати ушбу хабарларни рад этди. Бошқарма матбуот хизмати вакилининг айтишича, бундай воқеа бўлмаган, Хонтўраев билан ҳаммаси жойида.