51863

Жаҳонгир Ортиқхўжаев туман ҳокимларини огоҳлантирди

Ўзбекистон 20 март 13:28 1 382

2019 йил 18 март куни Тошкент шаҳар ҳокими Ж. Ортиқхўжаев раислигида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари ижроси ва уларга мутасадди раҳбарларнинг муносабати юзасидан йиғилиш ўтказилди, деб хабар қилди Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

Йиғилишда Тошкент шаҳар ва туман ҳокимликлари, маҳаллий давлат бошқарув органларига тушган ёзма ва оғзаки мурожаатларнинг кўриб чиқилиши, ҳал этилиши ҳамда ўз вақтида асосли жавоб берилишига жиддий эътибор қаратилди.

Муҳокама жараёнида Яккасарой туманида 29 та, Олмазор туманида 16 та, Мирзо Улуғбек туманида 14 та, Шайҳонтохур туманида 13 та ва Сергели туманида 11 та мурожаат белгиланган муддатда ижро этилмаганлиги танқид қилиниб, туман ҳокимликлари огоҳлантирилди.

Шу билан бир қаторда фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ва қонун доирасида ҳал этиш юзасидан мутасадди раҳбарларга тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди.

Изоҳ билдириш