51823

Байрам арафасида талабалар неча кун дам олади?

Ўзбекистон 19 март 14:12 694

Ўзбекистонда деярли барча ОТМларда 6 кунлик ўқиш белгиланган (айримлари истисно). Демак, талабалар ҳам байрам арафасида ҳафтасига 6 кун ишловчи ходимлар билан бир хил дам олишади. Яъни қуйидаги кунларда ўқиш бўлмайди:

21 март – пайшанба (Наврўз байрами);
22 март – жума (қўшимча дам олиш куни);
24 март – якшанба.

❗Изоҳ: 23 март (шанба) куни талабалар ўқишга чиқишлари лозим.

Ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиевнинг ёзишича, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ушбу тақвимга ўзгариш киритиш ҳуқуқига эга. Лекин ҳозирча бу ҳақида ҳеч қандай хабар берилмади, демак, барчаси юқорида ёзилган тақвимда бўлади.

Изоҳ билдириш