51769

Президент топшириғи: Россиялик спортчиларга Тошкентдан квартира берилади

Спорт 16 март 12:21 767

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев топшириғи билан Тошкент шаҳар ҳокими россиялик бир қатор мураббий ва спорт юлдузларига квартиралар ажратадиган бўлди.

Бу ҳақда Ўзбекистон раҳбари 15 март куни Тошкентда бўлиб ўтган «Humo Arena»сининг тантанали маросимида маълум қилди.

Мирзиёев ўз нутқи давомида очилиш маросимида иштирок этган машҳур спортчилар ва мураббийлар – жаҳон спорти юлдузларига мурожаат қилди ва уларнинг кўмаги, билими, кўникмаси ҳамда улкан профессионал тажрибасига умид қилишини айтди.

«Мен бугун бу спорт юлдузлари билан учрашдим. Тошкент шаҳар ҳокимига қисқа фурсатда уларга(спортчиларга) квартиралар ажратиб бериши борасида топшириқ бердим. Спортчилар Ўзбекистонга меҳмонга эмас, балки ўз уйига келиб кетгандек келишсинлар», – деди Ўзбекистон президенти.

Эслатиб ўтамиз, «Humo Arena» очилиши маросимида олимпия чемпиони Татьяна Навка, Россия хоккейи афсоналари – Александр Якушҳев, Виталий Прохоров, Алексей Жамнов, Павел Буре ҳамда Валерий Каменскийлар ҳам иштирок этишди.

 

Изоҳ билдириш